Германия футболи қўлга киритаётган ютуқларга бутун дунё ҳавас билан қарайди. Шу жумладан биз ҳам...
Ўзбек футболида Мануэл Нойер, Томас Мюллер, Месут Ўзил ва Марко Ройс каби иқтидорлар етишиб чиқишини барчамиз истаймиз. Германия футболининг ютуғи шундаки, бу ўлкада болалар футболи тўғри йўлга қўйилган. Яқинда иш бошлайдиган JFL in Tashkent мактаби айнан немис футболи андозалари остида иш юритади. Бу қандай бўлади.
Футбол мактабида асосий эътибор машғулотлар билан бирга болаларнинг мактаб дарсларини ўзлаштириб боришига ҳам қаратилади. JFL in Tashkent'да футбол машғулотлари ҳафтасига уч марта ўтказилса, яна икки кун сузиш ва инглиз тили дарсларига ажратилади. Мактаб ихтиёрига келган болалар энг аввало малакали методистлар қўл остида мактаб дарсларини бажаради ва шундан сўнг футбол, сузиш ёки инглиз тили машғулотларига киришилади.
Болалар инглиз тили дарсларини ўзлаштиришда футбол муҳитидан чиқиб кетмасликлари учун мана бундай шароитлар яратилган. Дарс давомида турли инновацион технологиялардан фойдаланилади. JFL in Tashkent учун Ўқувчилар мактаб дарслари ва инглиз тилини ўзлаштириши футбол машғулотидан кам аҳамият касб этмайди.
Футбол машғулотлари об-ҳаво ва бошқа шароитлардан келиб чиқиб сунъий ёки табиий майдонда ўтказилиши мумкин. Мураббийлар тўлиқ немис мактаби услубида машғулот ўтайди ва ҳар бир бола бўйича алоҳида ҳисобот тайёрлаб боради. Ушбу ҳисобот билан ота-оналар JFL in Tashkent сайтидаги персонал кабинет орқали танишиб боришлари мумкин.
Мактаб фаолияти тўлиқ йўлга қўйилгандан сўнг JFL in Tashkent жамоаси Тошкент шаҳар биринчилигида иштирок этиши кўзда тутилган. Жамоа баҳслари ушбу стадионда ўтказилади ва ота-оналар фарзандлари ўйинини кузатиб боришлари мумкин.
JFL in Tashkent мактабининг очилиш маросими 2 октябрда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Дастлабки рамзий машғулотни эса ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов ўтказиши режалаштирилган. Гуруҳлар такомиллиштириб олингандан сўнг Германиядан мураббийлар ташриф буюради ва JFL in Tashkent'да амалиёт ўтайди.
Айни вақтда гуруҳларга қабул давом этмоқда. Мурожаат учун телефон: +99890 9999890, +99895 1959890