"Валенсия" ҳужумчиси Симоне Дзадза Италияга қайтиши мумкин.
"Торино" клуби қишда уни таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда. "Буқалар" Андреа Белотти бошқа жамоага ўтиб кетса, унинг ўрнини Дзадза билан тўлдирмоқчи.
Маълумки, "Валенсия" уни ёзда 16 млн евро эвазига "Ювентус"дан олган эди. Жорий мавсумда Дзадза Ла Лигада 6 ўйин ўтказиб, 5та гол урган.