Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ашхобод-2017. Футзал. Ўзбекистон финалда Эронга ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ашхободда давом этаётган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида футзал мусобақаси якунига етди. Эркаклар ўртасидаги мусобақа финалида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари тўқнаш келишди.

Баҳодир Аҳмедов бу ўйинга қизиқ тактикани танлади. Жамоамиз илк сонияларданоқ "бешинчи ўйинчи" тактикасидан фойдалана бошлади. Дарвозабон Акмал Ҳазратқулов ўрнига Артур Юнусов доимий равишда майдонга тушиб, ўйновчи-дарвозабон вазифасини бажариб турди. Аммо бу тактика мутлақо самара бергани йўқ. Аксинча, форслар бундан унумли фойдаланиб, 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бу ўйида Маҳди Жавид ўз ҳисобига 4та гол ёзган бўлса, Ҳасанзода дублга эришди. Терма жамоамизнинг ягона голига Даврон Чориев муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди.

Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари
Футзал, эркаклар. Финал
ЭРОН - ЎЗБЕКИСТОН - 7:1
Голлар: Маҳди Жавид (4, 9, 32, 36), Ҳасанзода (21, 37), Аҳмадидазож (31) — Даврон Чориев (29)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:45, 26.09.2017.
Ўқилди: 6640 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8867]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3745]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3546]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2259]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1930]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1567]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1512]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1493]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1379]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик