"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти келажакда "ПСЖ" бош мураббийи бўлиши мумкинлигини рад этмади. Италиялик мутахассис 2011/13 йиллар давомида париж жамоасини бошқарган ва шундан кейин "Реал" устозига айланган.
"ПСЖ"га қайтиш? Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, фақат, мен "Бавария"да бахтлиман. "Бавария" мендан чарчаганидагина келажагим ҳақида ўйлайман. Яна 10-15 йиллар давомида ўзимни мураббий сифатида ишлай оламан", - дейди Анчелотти Le Figaro нашрига.
Анчелотти собиқ ва айни дамдаги жамоалари тўқнашувидан олдин шундай деди: "ПСЖ" ўз тизими бўйича, Неймар ва Мбаппе орқали ўйин ташкил қилишни истайди. "Бавария"нинг тактика схемаси эса барчага аён"