«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПОЭЛ (3:0) клубига қарши ЕЧЛ ўйинидан сўнг, ўз фикрларини айтди.
Маълумки, Ҳарри Кейн бу ўйинда ҳет-трикка эришганди.
«Оғир ўйин. Рақиб катта иштиёқ билан ўйнади, бироқ ғалаба бизга керак эди. Албатта Кейннинг ҳет-тригидан мамнунман. У жуда зўр ўйинни ўтказди.
Бугун яратилган имкониятлардан фойдалана олдик, баъзи ўйинларда буни уддасидан чиқолмай, очко йўқотардик. Бу ўйинда ҳаммаси жойида бўлди», - деди Почеттино BBC хабарида.