"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде бразилиялик яримҳимоячи Паулиньо ҳақида ўз фикрларини айтди.
Маълумки, футболчи ёзда "Гуанчжоу Эвергранд" клубидан 40 млн еврога харид қилинганди.
"Паулиньо борасида шубҳам бор эди. Аммо у жамоанинг ўйинига янгилик киритишга эришди. У жамоага тезда мослашиб олди. Биз ундан жуда мамнунмиз" - деди Вальверде Marca хабарида.
Жорий мавсумда футболчи 6 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.