«РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер «Бешиктош»га (0:2) қарши ЕЧЛ сафар ўйинида стадиондаги шовқинга чидолмади.
21 ёшли футболчи ўйиннинг 32-дақиқасидаёқ бош мураббийдан алмаштирилишини илтимос қилди.
Bild хабарига кўра, стадиондаги туркиялик мухлисларнинг ҳаддан зиёд кучли шовқини туфайли Вернернинг қулоғи том битиб қолган. Шифокорларнинг унга ёрдам кўрсатиши ҳам фойда бермаган.