"Тоттенҳэм" устози Маурисио Почеттино "Олтин тўп"нинг 4 карра соҳиби Криштиану Роналдудан ҳам кучли футболчи борлигини айтди.
Унинг фикрига кўра, ҳужумчи Ҳарри Кейн португалияликдан ҳар томонлама афзалроқ.
«Роналду – иқтидор, энг зўрлардан бири. Аммо Кейн ундан яхшироқ, чунки ёшроқ. Ҳаррида қотиллик инстинкти бор», - деди мутахассис Marca хабарида.