ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоадоши Эдинсон Кавани билан юзага келган зиддият тўғрисидаги саволга жавоб берди.
Маълумки, футболчилар «Лион»га (2:0) қарши ўйинда пенальти тепиш борасида тортишиб қолишганди.
«Кавани? Журналистларга воқеани бўрттириш жуда ёқади. Кўпинча улар билмаган нарсаси ҳақида ёзади. Пенальти? Биз буни ҳал қилиб қўйдик. Ҳамма гаплар жамоа ичида қолади», - деди Неймар Mundo Deportivo хабарида.