Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Анчелоттининг камчиликлари ойдинлашмоқда

Баҳо:
+ | -

"Бавария"дан истеъфога чиқарилган Карло Анчелотти Европа чемпионлар лигаси доирасида "ПСЖ"га қарши ўйинда ғалати таркибни танлаганди. Италиялик мутахассис жамоанинг бир нечта етакчи футболчиларига бошланғич таркибдан жой бермади.

Ўйиндан олдин Анчелотти 11 нафар футболчининг номини эълон қилган ва шундан сўнг ҳеч нарса демасдан кийиниш хонасини тарк этган. Кўп футболчилар мураббийнинг ушбу қароридан шокка тушишган ва ғазабланишган. Бу ҳақда Германиянинг Sport1 телеканали хабар тарқатди.

Аввалроқ Жером Боатенг "ПСЖ"га қарши ўйинда захирага киритилиши ҳақида айтилганди, аммо у қайдномадан ўрин олмади. Анчелотти унга ҳам ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Футболчилар ва раҳбариятнинг тахминича, шундай йўл билан мутахассис барчанинг асабига ўйнамоқчи бўлган. Ўйиндан олдин жамоадаги муҳит яхши бўлмаган.

Ўйинчилар Анчелоттининг машғулот жараёнидан қониқиш ҳосил қилмаган. Унинг услуби топ-жамоаларга мос эмас деб ҳисобланди. Жамоа раҳбарияти зудлик билан чора кўриши керак эди ва Париждаёқ мураббийни истеъфога чиқариш борасида қарор қабул қилинган.

Анчелотти билан ишлаш «Бавария»нинг беш нафар футболчисининг «ҳиқилдоғига келганди». Улар: Рибери, Роббен, Боатенг, Хуммельс ва Мюллер.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:58, 29.09.2017.
Ўқилди: 8262 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик