"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе оғир жароҳат олган "Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамен Мендининг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилди.
Маълумки, ҳар иккаласи ҳам "Монако"да бирга тўп сурган эди.
"Дўстим, бу оғир синовда сени қўллаб-қувватлайман. Тез орада майдонга қайтасан. Шуни билгинки, ҳамма сени қўллаб-қувватламоқда", - деб ёзди Мбаппе Твиттерда.