Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

"Пахтакор" Ёшлар лигасида "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 23-турида "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйини ўтказилди.

Биринчи бўлимда ташаббусга эга бўлган меҳмонлар тез орада ҳисобни очди. Ўринбоев аниқ зарбаси билан Пахтакорни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 42-дақиқада Георгий Аҳмедов ўртадаги фарқни иккитага оширди.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар Хурсановнинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришди. Бунга эса 68-дақиқада Ўринбоев дубли билан жавоб қайтарди. Ғалабага дарвозабон Эргашев муносиб ҳисса қўшди. У 80-дақиқада Хурсановнинг пенальтидан тепган тўпини қайтарди.

"Пахтакор" ёшлари 23 ўйиндан сўнг 47 очко тўплаган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда.

Ёшлар лигаси, 23-тур
30 сентябрь. Тўрақўрғон. "Ёшлик" стадиони.
"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 1:3 (0:2)
Голлар: Ўринбоев, 10 - 0:1. Г.Аҳмедов, 42 - 0:2. Хурсанов, 49 - 1:2. Ўринбоев, 68 - 1:3.
Фойдаланилмаган пенальти: Хурсанов, 80 (дарвозабон).
Ҳакам: Даулетбой Жалимов (Тошкент вилояти).
"Навбаҳор": Омонов (Обиджонов, 46), Олимжонов, Сиддиқжонов, Нажмиддинов, Ҳамидов (Абдуллаев, 55), Аҳмадалиев, Тошмирзаев, Хурсанов (Турғунбоев, 82), Ғуломов, Алибоев (Гаппаров, 63), Нишонбоев.
"Пахтакор": Эргашев, Юсупов (И.Йўлдошев, 68), Асқаров, Эрмаматов, Н.Йўлдошев, Саидазимов, Г.Аҳмедов, Синдаров, Собиржонов (Нишонов, 86), Саъдиллаев (Қудратиллаев, 69), Ўринбоев (Ғанихонов, 90+2).
Огоҳлантиришлар: Г.Аҳмедов, 25. Синдаров, 31. Юсупов, 31. Алибоев, 31. Аҳмадалиев, 61. Саидазимов, 78. Эрмаматов, 79. И.Йўлдошев, 84.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 21:31, 30.09.2017.
Ўқилди: 3238 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик