"Боруссия" (Дортмунд) ярим ҳимоячиси Андрей Ярмоленко Бундеслиганинг 7-турида "Аугсбург"га (2:1) қарши ўйинда ҳисобни очди.
Бу гол хавбек учун Германия чемпионатидаги илк голи сифатида қайд этилди. Ярмоленко олдинроқ ЕЧЛ доирасида "Тоттенхэм"га (1:3) қарши учрашувда ҳам дарвозани ишғол қилганди.