Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Шота Арвеладзе: “Курашларга бой футболга гувоҳ бўлдик”

Баҳо:
+ | -

Олий лигадан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (2:0) ўйинидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлашимча яхши ўйин бўлди. Қолаверса учрашув мухлисларга ҳам ёқди. Курашларга бой футболга гувоҳ бўлдик. Шу ўринда бундай майдонда муносиб тарзда тўп суриш анча мушкул. Аммо, ўйингоҳдаги муҳитга гап бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистондаги фаолиятим давомида бу каби мухлисларни биринчи бор кўрмоқдаман. Наманганлик мухлислар жамоаларини муносиб тарзда қўллаб-қувватлашди. 

- Легионерларнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
Ростин бугун “Пахтакор”даги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Гиди ва Тиеголар бундандан яхшироқ ўйнай олишади. Шунингдек, Марко ҳам яхши ўйнади.
- “Пахтакор”ни ғалабасига нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Бунинг сабаби “Навбаҳор” жамоасини ўзи. Рақибни жиддий тарзда таъқиб қилдик. Биринчи бўлимда ўйин назоратини ўз қўлимизда сақлаб турдик. Лекин, кутилмаганда ўтказиб юборилган гол ҳаммасини ўзгартириб юборди. Майдонни ҳолати ўзимизни ўйинимизни намойиш этишимизга тўсқинлик қилди. Очиғини айтиш керак майдонни ҳолати ўта ёмон даражада эди. Бундай шароитда ўйнаш анча қийин. “Навбаҳор” футболчилари бу майдонда машғулот ўтказиб, уй учрашувларини шу ерда ўтказаётганликлари боис тўпни қай тарзда йўналиш олишини яхши билишади. Ҳар икки жамоа ҳам ижоби натижа учун курашди ва унда “Навбаҳор” ғалаба қозонди" - деди Арвеладзе.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:40, 01.10.2017.
Ўқилди: 5496 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3969]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3607]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3494]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3082]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2828]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2825]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2658]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2478]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2466]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2202]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик