Кириш Регистрация
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин 0-3 Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА 0-7 Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА 0-1 Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм 3-1 Жайхун
22/04 22:00 Валенсия 1-1 Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе - Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес - Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона

Равшан Эрматов: “Шу кунларга етишимга устозларим сабабчи”

Баҳо:
+ | -

ФИФА хаками Равшан Эрматов устозларини байрам билан табриклади.

Равшан Эрматов, ФИФА ҳаками, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи, Эл-юрт хурмати ордени соҳиби:

– Ҳар бир инсон унга илк бора қалам тутқазган муаллимини бир умр ёдида сақлаб қолса керак. Болалик чоғларимнинг энг гуллаган даврларида менга хаёт мактабини ўргатган,оламни англашда кўмаклашган устозимни чуқур эҳтиром билан хотирлайман. Тошкент шаҳрида жойлашган 115-мактабда бир неча йиллар давомида ўқувчиларга бор маҳоратини кўрсатиб, қалб қўрини, кўз нурини бахш этиб билим бераётган Флора Ромазанова менинг илк ўқитувчимдир. Ўғил бола бўлишимга қарамасдан аълочи ўқувчилар сафида туришга интилардим. Боиси, биз одамларни илк хаёт остонасида турган онларимизда ташқи дунё билан таништирувчи, ўртадаги кўприк бўлувчи шахс устозларимиздир. Муаллимларимиз бизга имкон қадар билим олгин дея ундашади ваҳоланки, “Кўп китоблар ўқиш, инсонни нафақат зиёли одам бўлиб шаклланишида комиллик сари етаклайди, ҳамда ҳақиқий инсон бўлиб улғайишида катта кўприк вазифасини ўтайди деб ҳисоблайман”. Мен ёшлигимдан спорт турларидан футболга бўлган иштиёқим кучли бўлгани учун етти ёшимдан бошлаб, маънавий жиҳатдан турли қийинчиликларга қарамасдан оддий ва спорт мактабида ўқишимга тўғри келган. Балки, мен болалик қилиб спорт мактабини тарк этишим ҳам мумкин эди, аммо мураббийим Темур Олимхўжаевнинг кўрсатган меҳрлари, ўз фарзандларидек кўриб, болаларча қилган меҳнатларимни ардоқлагани туфайли спорт мактабига қаттиқ боғланиб қолдим. Айни вақтда шундай натижаларга эришишимда устозимнинг ўрни беқиёсдир. Ҳаётда ҳамиша кимдандир яхши амалларни ўргансам, айнан ўша инсон мен учун устоз ҳисобланади.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:25, 02.10.2017.
Ўқилди: 4004 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz