"Реал" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими жамоаси таркибидаги дебют ўйини ҳақида гапирди. 18 ёшли Хакими "Эспаньол"га (2:0) қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди.
"Кеча менга мураббий телефон қилди ва бугун ўйнашимни айтди. Шунингдек, ўйинда худди машғулотдагидек ҳотиржам ўйнашимни тайинлади. Дунёнинг энг кучли клубида дебют қилганимдан жуда хурсандман. Бу кунни ҳеч қачон унутмайман! Мана шундай онлар учун қаттиқ меҳнат қилдим. Жамоадаги шерикларим ҳам мени қўллаб туришди", - дейди Хакими.