"Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказетт ўзининг Англия футболига бўлган мослашуви ҳақида гапирди.
"Менга Лондон ёқади. Бироқ об ҳаво унчалик яхши эмас, аъло деб бўлмайди. Ҳозир инглиз тилини ўрганяпман. Агарда солиштирадиган бўлсак, Франциядан кўра, Англияда яхши ҳужумчилар кўп экан: Харри Кейн, Ромелу Лукаку, Серхио Агуэро, Габриэль Жезус, Жейми Варди, Альваро Мората. "Олтин бутса" учун кураш жуда қаттиқ бўлади!
Ҳозирча тўлиқ мослаша олмадим. Бироқ айрим жиҳатлар мени қойил қолдирмоқда. Англия футболини тушуниб бориш учун жуда кўп ўйинлар томоша қиляпман. Ҳакамларнинг қарорлари ҳам ажаблантирмоқда. Улар мен учун жуда хавфли инсонлар, аммо ҳеч кимнинг рефериларнинг қарорларидан шокка тушмайди. Шунда ўзимга ҳаммаси жойида эканлигини айтаман", - дейди ҳужумчи.