"Рома" афсонаси Франческо Тотти футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббий бўлишга қарор қилган эди.
Яқинда у B тоифали мураббийлар курсида таълим олишни бошлаб юборган эди. Бироқ, номаълум сабабга кўра, Тотти ўқишни давом эттиришни истамади.
Эслатиб ўтамиз, у яқинда "Рома" клуби директори лавозимига тайинланган эди.