"Манчестер Юнайтед" шифокорлари яримҳимоячи Поль Погбага баскетбол ўйнашни тақиқлаб қўйди.
The Sun хабарига кўра, айни пайтда футболчи "Базель" (3:0) клубига қарши Чемпионлар лигаси ўйинида олган жароҳатини даволаш билан шуғулланмоқда. Шу туфайли, клуб шифокорлари унинг жароҳатини янада оғирлаштириб юбориши мумкинлигидан қўрқиб, баскетбол билан шуғулланишни тақиқлаб қўйган.