«ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттиришга тайёр.
"Мен фаолиятимнинг кейинги қисмини Францияда давом эттирмоқчи эмасман. Ўз кучимни бошқа лигаларда ҳам синаб қўриш ниятим бор.
Менга АПЛ жуда ёқади. Ҳозирда битта жамоа номини аниқ айта олмайман. Аммо ёшлигимда "Ливерпуль" мухлиси эдим", - дейди Рабьо.