Кириш Регистрация

Николай Валуев жаҳон чемпионати ва нафақа пули фарқини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Россияда ЖЧ-2018 мусобақасининг ўтказилишидан фуқароларнинг баъзи тоифалари норози бўлмоқда.

Чунки Россия ЖЧ–2018 турнирнинг ўтказилиши учун катта ареналар қурди ва турли хил тадбирлар ташкил этиш учун кўплаб ҳаражат қилишга мажбур бўлди. Шунингдек, ҳозирда харажатлар миқдори янада кўпайиб бормоқда.

Норози бўлаётган аҳоли эса турнир учун қилинаётган харажатлар ўрнига фуқаролар нафақа пули миқдорини оширишни афзалроқ, деб ўйламоқда.

Бироқ Россия Думасининг депутати Николай Валуевнинг фикрига кўра, Россия жаҳон чемпионатини ўтказиш учун муҳтож ва бунинг ўрнига нафақа пулини кўпайтириш фикрини қўллаб қувватламади.

Яқин ўтмишнинг машҳур боксчиси инсонларга нафақанинг нархини оширишдан ҳеч қандай маъни йўқлигини тушунтиришга уринди.

“Жаҳон чемпионати сабаб Россияда спортга бўлган эътибор янада кучаяди. Нафақа борасида нима дейишим мумкин?

Нафақа миқдорини оширдик дейлик... Нима ўзгаради? Ўйлайманки, ҳозирги нафақа пулининг миқдори фуқароларнинг яхши яшашига етиб ортади.
Жаҳон чемпионатини ўтказиш ўрнига нафақа нархини ошириш ғояси билан узоққа бориб бўлмайди. Ҳаттоки бу ҳақда гапиришни ҳам истамайман” - деди Валуев.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россияда ўтказилади.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 20:33, 05.10.2017.
Ўқилди: 3591 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.