Кириш Регистрация

“Барса”нинг мавсум бошидаги омадли дебюти Мессига боғлиқми?

Баҳо:
+ | -
Неймарнинг кетиши "Барса"ни кучсизлантириши ва ҳужумдаги самарадорликни пасайишига олиб келиши керак эди. Бироқ, бунинг акси юз бермоқда. Кўриб турибмизки, ҳозирда жамоада бундай тенденция кузатилмаяпти, бразилияликнинг кетишидан эса Месси унумли фойдаланмоқда. Зеро, аргентиналик юлдуз ўзининг энг яхши дебютини ўтказмоқда. Goal.com нашри “Барселона”нинг янги мавсумдаги омадли дебютини Мессининг кўтаринки кайфиятда эканлигига ишонмоқда.

Месси қаерда тўхтайди?
Криштиану Роналду 4 ўйинлик дисквалификацияси туфайли Ла Лиганинг дастлабки турларини ўтказиб юборган бир пайтда, унинг рақобатдоши Месси барча статистикаларни янгилаб ташлади. “Жирона”га қарши Каталония дербисидан олдин Месси “Барселона” сафида 591 учрашувда 519 та голга эга эди. Гарчи Месси ушбу ўйинда гол кирита олмаган бўлсада, жамоаси йирик 3-0 ҳисобида ғалаба қозонди ва “Реал” билан орадаги 7 очколик фарқни сақлаб қолди. Шулардан 12 таси янги мавсумда, 9 таси эса Ла Лига доирасида киритилди. Бу рақамлар ҳам ажойиб натижа, бироқ Месси “Лас Палмас”га қарши кечган ёпиқ баҳсда дубл киритиб, каталонияликлар сафидаги 301 ва 302-голларини киритди. Голлари сонини 11 тага етказиб олган Месси 2011-2012-йилги мавсумдаги рекордини қайта янгилади. Шунингдек, Чемпионлар Лигасида иккита ва Испания Суперкубогида битта голга муаллифлик қилган.

Месси ҳозиргача 135 та дарвозабонни ранжитган. Энг сўнгги ранжитган посбон эса “Лас Палмас” аъзоси Леандро Чичизола. Ундан олдин эса, “Эйбар” дарвозабони Марко Дмитрович ҳисобланади. Лео 19-сентябр куни кечган баҳсда унга покер уришга эришган. Месси ўз фаолияти давомида 4 маротаба покерга эришган. Бир марта Чемпионлар Лигасида (“Арсенал”га қарши) ва 4 маротаба Ла Лига доирасидаги беллашувларда: “Валенсия”, “Эспаньол”, “Осасуна” ва “Эйбар” дарвозаларига киритилган. У шунингдек, 2012-йил 7-март куни “Баер” дарвозасига “манита” уришга ҳам эришган.

“Жирона”га қарши баҳс олдидан, Месси ушбу мавсумнинг барча учрашувларида майдонга тушган футболчи бўлиб турибди. Ла Лиганинг беш учрашуви, икки бора Испания Суперкубоги ва Чемпионлар Лигасидаги учрашувларда Месси тўлиқ 720 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. 

Шунингдек, Месси Эрнесто Валверде томонидан фойдаланилган 20 ўйинчидан бири ҳисобланади. Ҳозирча, Турон, Вермален ва Силессенлар бирорта ўйинда майдонга тушишмади. Иван Ракитич ва Серхио Бускетслар ҳам барча мусобақаларда майдонга тушишган, бироқ улар ўйин давомида заҳирага олиниб, тўлиқ 90 дақиқадан ўйин ўтказа олишмаган.

Месси янги мавсумда ҳам энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлишга асосий даъвогарлардан дейишимиз мумкин. Ўтган мавсумда ДАВОМИ:

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:22, 06.10.2017.
Ўқилди: 8354 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик