Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Истомин “Тошкент Челленжер” турнирида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимизда 7 октябрь кунидан эътиборан “Тошкент Челленжер” мусобақасининг саралаш баҳслари бошланади.

Турнирнинг соврин жамғармаси 125 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ҳам иштирок этади ва кеча у Тошкентга етиб келди. Айни дақиқаларда у марказий кортда Петр Лебедь бошчилигида машғулотларни ўтказяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги финалда Истомин финалга қадар етиб бориб, турнир вице-чемпионига айланганди. У бош мукофот учун баҳсда россиялик Константин Кравчукка 5:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Денис 2011 ва 2015 йилларда бош мукофот соҳибига айланган эди.

Истомин “Тошкент Челленжери”га юқори кайфиятда ташриф буюрди. У ўтган ҳафта Хитойнинг Чэнду шаҳрида ўтказилган нуфузли турнирда бош мукофотни қўлга киритган ва бунинг натижасида дунё рейтингида 25 поғонага кўтарилган ҳамда 53-ўринга жойлашганди.

Маълумот учун, Денис Истомин Тошкент “Челленжер” турнирининг биринчи ракеткаси бўлади. Ҳамюртларимиздан Фаррух Дўстов ҳам асосий тўр баҳсларида иштирок этади.

Манба: usport.uz
Киритилди: 18:52, 06.10.2017.
Ўқилди: 3321 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик