Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Сидней Гову ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрини айтди.
«Агар Франция бош мураббийи бўлганимда, Мбаппе атрофида жамоани шакллантирардим. Килианнинг майдондаги ҳаракатлари лол қолдирмоқда. Франция тарихида ундан ҳам яхши ўйнаган бор йўғи икки футболчи бор - Анри ва Зидан.
Бензема ва Бен Арфа ҳам яхши бошлаган эди, аммо Мбаппе менга кўпроқ ёқади», – деди Гову Le Parisien хабарида.