Англиянинг "Миллуолл" клуби террорчилик хавфи борлигидан гумонланиб, полицияга мурожаат қилди.
Гап шундаки, клуб ходимларидан бири Исломни қабул қилганини эълон этганидан сўнг, раҳбарият бундан хавотирга тушган. Хусусан, жамоанинг сўнгги икки ўйинида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Бундан ташқари, клуб маъмурияти ходимнинг террорчилар билан алоқадорлигида шубҳаланиб, уни ишдан бўшатиб юборган. Айни пайтда у билан руҳшунослар иш олиб бормоқда.