"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи жамоанинг асосий таркибидаги рақобат ҳақида гапирди.
"Менинг Фил Жонс, Крис Смоллинг ва Виктор Линдельофлар билан яхши муносабатдаман. Улар менинг рақобатчиларим.
Умуман олганда "Манчестер Юнайтед"да юқори савияли футболчига ҳам асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Жамоада соғлом рақобат бўлгани жуда яхши", - дейди Байи.