Кириш Регистрация
25/03 15:35 Япония - Саудия Арабистони
25/03 16:00 Хитой - Австралия
25/03 16:00 Жанубий Корея - Иордания
25/03 18:45 Индонезия - Баҳрайн
25/03 18:45 Қирғизистон - Қатар
25/03 21:00 Эрон - Ўзбекистон
25/03 23:15 КХДР - БАА
25/03 23:15 Кувайт - Уммон
25/03 23:15 Фаластин - Ироқ

Карим Бензема: «Ҳужумчи гол уриш учунгина керакми?»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бордир, Карим Бензема яқинда «Реал» билан шартномаси муддатини 2021 йилгача узайтирди.

Франциялик ҳужумчи шу муносабат ўлароқ, махсус матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди. У хусусан, фаолиятига айнан «Мадрид»да нуқта қўйиш ҳақида ўйлаётганини яширмади.

Шунингдек, жамоа ҳужум чизиғида тутган ўрнига тўхталиб, анча омадсиз бошланган жорий мавсум бўйича ўз фикрларини баён этди.

Ҳиссиётлари. «Бағоят бахтиёрман: ортга назар солар эканман, вақт жуда тез ўтиб кетаётганини англайман, шунинг баробарида «Мадрид»даги фаолиятим билан фахрланаман.

Совринлар ютишда давом этиш учун бор куч билан ишлашга тайёрман. Зеро, дунёдаги энг кучли клуб сафида ўйнаяпман».

Омадсиз старт. «Ҳа, миллий чемпионат ўйинларини муваффақиятли  бошлай олмадик, аммо хавотирланишга асос йўқ - ҳар қандай топ-клуб баъзан шундай ҳолатга тушиши мумкин.

Шахсан мен жамоага ишонаман: биз яхши спорт формасидамиз, барчамиз якдил ишлаяпмиз. Хуллас, бу бошланиши, холос. Тўғри, бошидаёқ етакчини анча олдинга ўтказиб юбордик, аммо жамоамиз - «Реал Мадрид».

Шундай экан, барчасини ҳали ўз ўрнига келтира оламиз. Биласиз, аввалги мавсумда кўпгина сов­ринларга эга чиқдик. Шу факт ҳам кейинги ўйинларда жорий чемпионат аввалидаги йўқотишлар ўрнини тўлдиришимизни тақозо этади».

Танқид. «Танқид - ҳаётимнинг бир қисми: айнан салбий баҳо мени ўз устимда янада кўпроқ ишлаш ва мукаммаллик сари интилишга ундайди.

Умуман, «Мадрид» футболчилари тез-тез танқидга дуч келишади ва бунда ваҳимали томони йўқ. Муҳими, ҳамон шу ердаман ва ишлаяпман. Танқид қилишяптими, демак, мендан янада кўпроғини кутишади».

Ҳужумчилар етишмаслиги. «Бизда ҳужумчилар етарли ёки йўқлиги масаласида аниқ фикр айтолмайман - бу бош мураббийга тааллуқли савол. Дейлик, мен майдонга тушмасам, олдинги чизиқда Криштиану Роналду ёки бошқа бир футболчи бемалол ҳаракатланаверади.

Қолаверса, бош мураббий схемани ўзгартириб, 4-3-3 чизмаси ёки икки ҳужумчи билан ўйнаш услубини қўллаши мумкин. Бу мавзу бот-бот муҳокама қилинаётгани сўнгги ўйинлардаги салбий натижаларга боғлиқ, албатта.

Факт шуки, таркибимиз аъло даражада ва ҳужум чизиғи ҳам ҳали ўзини тўлиқ кўрсатишига шубҳаланмайман».

Янги шартнома. «Бу мен учун жуда муҳим: фаолиятимни «Мадрид»да давом эттириш имкониятига эга бўлганимдан бахтиёрман. Қайтараман, «Реал» - дунёдаги энг зўр клуб.

Бу ерда ўйнаш оғир, ахир ҳамма жамоадан энг юқори натижаларни кутади. Шу боис, озгина омадсизлик кузатилса, футболчилар бошига дарҳол тан-қидлар ёғилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, олға интилишимиз шарт. Муҳими, ўз ишимизни аъло даражада уддалай олишимизни биламиз.

Менга шундай жамоанинг асосий таркибида ўйнаб, кўплаб зафарларни тантана қилиш бахти насиб этдики, бу ёқимли юриш ҳали анча бардавом бўлиши йўлида бор маҳоратимни ишга соламан».

Энг яхши ва оғир мавсум. «Мен учун энг оғири - Мадриддаги биринчи мавсум. Ахир жамоа сафига қўшилганимда, 21 ёшли йигит эдим ва «Мадрид» ҳақида айтарли ҳеч нарса билмасдим.

Тан оламан, барчасига мослашишим қийин кечди, чунки испан тилини тушунмасдим. Янги муҳитга муаммосиз киришиб кетиш учун эса футбол ўйнашнинг ўзи камлик қилади. Яхши мавсумларга келсак, улар кўп.

Масалан, ўтган йил чинакамига роҳатландик, мавсум-2011да ҳам».

Охирига қадар «Мадрид»да ўйнаш орзуси. ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:56, 09.10.2017.
Ўқилди: 5028 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду тарихда ҳеч ким қилмаган ишни бажарди [5544]

45 ёшли Пирло жаримадан даҳшатли гол урди (видео) [4005]

"Реал" аёллар жамоаси кетма-кет 18 та мағлубиятдан кейин "Барселона"ни биринчи марта мағлуб этди. ВАРнинг йўқлиги ўйин жозибасига таъсир кўрсатди (фото) [3233]

"Реал" ёзда Зиданни мураббийликка қайтармоқчи [2630]

Миллатлар лигасида ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди. Эски танишлар яна тўқнаш келишди [2500]

Кейн Англияда ўзига янги клуб танлади - бу "Тоттенхэм" эмас [2485]

Миллатлар лигаси. Португалия қўшимча бўлимларда Данияни енгди [2395]

Миллатлар лигаси. Даҳшатли кечган Испания - Нидерландия ўйини тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилди [2320]

Дмитрий Ан: «Эрондан ҳеч бўлмаганда бир очко олиб қайтсак — супер натижа бўлади» [2317]

Алиризо Жаҳонбахш: «Ўзбекистонни мағлуб этиб, мухлисларимизга ЖЧ йўлланмасини тақдим этмоқчимиз» [2150]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz