"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жамоани тарк этмоқчи.
26 ёшли футболчи янги шаҳарга мослашиб кета олмади. Колумбиялик футболчи об-ҳаво, немис тили ва бошқача йўналишдаги машғулотларга кўника олмади. Карло Анчелотти истеъфога чиқарилганидан кейин Хамесни "Бавария"да ушлаб турадиган ҳеч нарса ёки ҳеч ким қолмади.
Ҳозирда Родригес етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва асосий таркибдаги ўрин учун курашишга мажбур. Юқори рақобат туфайли Хамес ёзда "Реал"ни тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес "Реал" "Бавария"га 2 йилга ижарага берилганди. Мюнхенликлар футболчининг талабига кўра унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмаслиги мумкин. Футболчи имкон қадар тезроқ "Мадрид"га қайтишни истамоқда. Катта эҳтимол билан у 2018 йилнинг ёзида "Бавария"дан кетади.