Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Аргентина термаси ва Лео Мессини Россиядаги Жаҳон чемпионатида кўриш истагини билдирди.
"Аргентина қийин холатга тушиб қолган. Жаҳон чемпионати каби турнирда Месси ўйнаши керак", - дейди Видаль.
ЖЧ саралашининг сўнгги турида Чили Бразилия, Аргентина эса Эквадор термаси билан баҳс юритади.