Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро яна машғулотларга қайтди.
Goal портали томонидан берилган маълумотларга кўра, у сешанба кунги машғулотларда фитнесс машқларини бажармаган ва умумий гуруҳда бўлган.
Агуэро Малуманинг концертидан қайтаётган вақтда у ўтирган такси йўл чеккасидаги тўсиққа бориб урилган, натижада 29 ёшли футболчининг икки қовурғаси синганди.
"Унинг фитнессдаги машқлари тугади. Агуэро автоҳалокатдан кейин жамоадошлари билан илк машғулотларини ўтказди", - деб хабар беради клуб расмий твиттери.