Кириш Регистрация

Сенсация! АҚШ Россия-2018га бормайди!

Баҳо:
+-1 | -

КОНКАКАФ минтақасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати саралаш босқичи якуни сенсация билан тугади. Кутилмаганда, АҚШ терма жамоаси келаси йили Россияда ўтадиган Мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмади!

Америкаликларни босқич аутсайдери — Тринидад ва Тобагога қарши ўйинда дуранг натижа ҳам қаноатлантирар эди. Аммо ЖЧ йўлланмасидан аллақачон маҳрум бўлиб улгурган мезбонлар номдор рақибни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Бугун Панама ўз майдонига Коста-Рикани мағлуб этган бўлса, Гондурас Мексика устидан иродали ғалабага эришди. Натижада панамаликлар тўғридан-тўғри ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлишди. Гондурас эса Австралия билан қитаъалараро плей-офф баҳсида иштирок этадиган бўлди.

ЖЧ-2018 саралаш. КОНКАКАФ, 10-тур
Гондурас – Мексика 3:2 (2:1)
Голлар: 0:1 – 17 Перальта, 1:1 – 34 Элис, 1:2 – 39 Вела, 2:2 – 54, автогол Очоа, 3:2 – 60 Киото.
Гондурас – Эскобер, Фигероа, Альварадо, Бекелес, Фигероа, Лопес (Паласиос, 88), Мехия, Кларос (Акоста, 69), Киото, Элис, Эрнандес.
Мексика – Очоа, Лайюн, Араухо, Аланис (Корона, 67), Айяла, Гальярдо, Дос Сантос (Альварес, 46), Эррера, Вела (Гуардадо, 59), Перальта, Хименес.
Огоҳлантиришлар: Дос Сантос (42), Альварес (75), Элис (79).

Панама – Коста-Рика 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 36 Венегас, 1:1 – 53 Торрес, 2:1 – 88 Торрес.
Панама – Пенедо, Торрес, Эскобар, Овалье, Мачадо, Гомес (Купер, 52), Кинтеро, Барсенас (Техада, 51), Годой, Торрес (Арройо, 78), Перес.
Коста-Рика – Пембертон, Матаррита (Гонсалес, 75), Гутьеррес, Сальватьерра, Кальво, Уоллес, Борхес, Венегас, Гусман (Асофейфа, 63), Руис (Уренья, 69), Уманья.
Огоҳлантиришлар: Гусман (59), Торрес (90), Варгас (90).

Тринидад ва Тобаго – АҚШ 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 17, автогол Гонсалес, 2:0 – 37 Жонс, 2:1 – 47 Пулишич.
Тринидад ва Тобаго – Фонсетт, Гонсалес, Сайрус, Джонс, Хож (Вильярроэл, 82), Льюис, Пол, Гарсия (Жонс, 72), Джордж, Уинчестер (Сезар, 78), Хайленд.
АҚШ – Ховард, Гонсалес, Вильяфанья (Акоста, 72), Йедлин, Безлер, Пулишич, Брэдли, Нагбе (Фейлхабер, 84), Арриола (Демпси, 46), Алтидор, Вуд.
Огоҳлантиришлар: Хож (68), Гонсалес (90), Жонс (90), Безлер (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:54, 11.10.2017.
Ўқилди: 16301 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов "Реал" либосига имзо қўйишдан бош тортди. Бунинг сабаби бор [5699]

Эрон - Ўзбекистон учрашувини ким бошқариб бориши маълум бўлди [5222]

Эрон матбуоти: Ўзбекистон терма жамоаси легионерлари эронлик легионерлардан илгарилаб кетишди [4996]

Эронлик мутахассис Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан Эрон терма жамоасининг ўйинидан хавотирда [4429]

Роналду Хойлунд ўзининг услубида голни нишонлагани ҳақида фикр билдирди (видео) [3257]

Флик бу трансферга қарши [2915]

45 ёшли Пирло жаримадан даҳшатли гол урди (видео) [2740]

Шомуродов тепган пенальтини қайтарган дарвозабонга Ўзбекистон клубларидан таклиф бор [2659]

«Пахтакор» стадионида таъмирлаш ишлари бошланди (видео) [2607]

Ханс-Дитер Флик "Барса" раҳбариятидан пулларни оқилона сарфлаш кераклигини сўрамоқда. Немис Луис Диас трансферини хоҳламаяпти [2384]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz