Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ўзбекистон Футбол Федерацияси футзал, аёллар футболи ва пляж футболини назорат қилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Профессионал Футбол Лигаларининг таркибий тузилмаларида футзал, пляж футболи ва аёллар футболи билан шуғулланадиган янги лавозимлар ташкил қилинди. Бундан ташқари, футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактаби қошида ҳам шу соҳа билан шуғулланадиган мураббийлар гуруҳи иш бошлади. Шу муносабат биланЎзбекистон Футзал Уюшмаси ҳамда Ўзбекистон аёллар футболи ва пляж футболи уюшмаси тугатиладиган бўлди.

Футзал, аёллар футболи ва пляж футболининг тараққиёти, мураббийлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, терма жамоаларни мусобақаларга тайёрлаш ва юбориш, шунингдек, миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилиш ва ўтказишни шу йилнинг октябрь ойидан эътиборан Ўзбекистон Футбол Федерацияси ўз назорати остига олади.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг Спорт бўлимида ҳам футзал, аёллар футболи ва пляж футболи бўйича мусобақалар ўтказишга масъул бўлинма ҳам иш бошлайди. Ушбу бўлинма Ўзбекистон Футбол Федерациясининг шу соҳани назорат қиладиган бошқармаси билан келишган ҳолда иш олиб боради. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:54, 11.10.2017.
Ўқилди: 3983 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2685]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2395]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2338]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1932]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1743]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1721]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1666]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1644]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1329]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1267]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик