Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Эквадорга қарши учрашув (3:1) дан сўнг жамоанинг кейинги режалари ҳақида гапирди.
“Ўйиндан олдин жамоа аъзоларига: “Месси Аргентина учун жаҳон кубогини тақдим этишга қарздор эмаслиги балки, жаҳон кубоги Аргентина ва Мессига қарздор эканлиги ҳақида айтгандим. Биз унинг жаҳон чемпионатида ўйнаш орзусини амалга оширишда ёрдам беришимизни жуда яхши тушунгандим.
Аргентина олдинга катта қадам қўйди, умид қиламанки ЖЧ бошлангунига қадар, биз мана шундай бир ҳилликни йўқотиб қўймаймиз ва энг яхши томонларимизни намойиш этамиз”, — дейди Сампаоли.