Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2018га чиққанидан хурсанд эканини таъкидлади. "Альбиселесте" саралашнинг сўнгги турида Мессининг хет-триги эвазига Эквадор устидан ғалаба қозонди ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.
«Месси учун хурсандман. Дўстимнинг муҳим мусобақада иштирокини кўришдан хурсанд бўламан», – деди Неймар.