Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбек хоккей жамоаси КХЛда иштирок этиши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбек хоккей жамоаси кейинги 2 йил давомида Континентал хоккей лигаси (КХЛ)да ўз иштирокини бошлаши мумкин. Бу ҳақда "Р-Спорт" хабар тарқатди.

Ҳозирда КХЛда еттита мамлакат — Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Латвия, Хитой, Финляндия ва Словакиядан 27та жамоа иштирок этмоқда. 2017/18 йилги мавсум сўнгида Лигани 3та жамоа тарк этиши кўзда тутилган. КХЛ директорлар кенгаши раиси Геннадий Тимченконинг таъкидлашича, регламент талабларига жавоб берган клублар мусобақани тарк этади ва уларнинг ўрнига нисбатан сифатли жамоалар Лигага таклиф этилади. Улар Европадан бўлиши мумкин.

Манбага кўра, чемпионатни тўлдириши мумкин бўлган жамоалардан бири Тошкентда ўз фаолияти олиб бораётган клуб бўлади. Бу жамоа келаси мавсум ёки 2019/20 йилги мавсумда бошлаб КХЛга қўшилади. Бу нарса Тошкентда қурилаётган "Хумо Арена" муз аренасининг битишига боғлиқ. 12 минг мухлисга мўлжалланаётган мазкур сарой 2018 йилнинг кузида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

"Хумо Арена" очилганидан кейин "Бинокор" жамоаси КХЛдаги ўзининг уй ўйинларини ушбу иншоотда ўтказади. Клуб ҳомийлигини нефть соҳасидаги халқаро ташкилот — ERIELL ўз зимасига олиши мумкин. Бу ташкилот КХЛ ҳамкорларидан бири ҳисобланади. ERIELL ҳозирда Ўзбекистонда ҳам фаолият олиб бормоқда ва унинг раҳбарлари ўзбек хоккей жамоасининг КХЛда фаолият олиб боришини исташмоқда.

Халқаро хоккей федерациясининг (IIHF) конгрессида "Хумо Арена"нинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томони ушбу аренада IIHF тасарруфидаги хоккей мусобақаларини ўтказишни сўради. "Хумо Арена"нинг фойдаланишга топширилиш муддати аниқ бўлганидан кейин "Бинокор"нинг КХЛга қўшилиши борасида музокаралар бошланади.

Манба: mrsport.ria.ru
Киритилди: 08:27, 12.10.2017.
Ўқилди: 17307 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.