Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитойга етиб борди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг U-19 аёллар терма жамоаси футбол буйича Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойнинг Нанкин шаҳрига етиб келди.

Аввал хабар берганимиздек, вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олишган ҳамда гуруҳдан чиқиш учун Хитой, КХДР ва Таиланд терма жамоаларига карши бахс олиб боришади.

Нанкин шаҳри ёмғирли ҳаво билан терма жамоамиз аъзоларини қарши олди. Аммо, бу ҳолат делегациямиз аъзолари кайфиятига салбий таъсир қилгани йўқ. Терма жамоамизда ички муҳит ажойиб тарзда шаклланган, барча мураббийлар ва футболчилар юқори натижалар учун курашишга тайёр.

Терма жамоамиз истиқомат килиши учун Нанкиндаги спортчиларга мўлжалланган махсус Тянь Юнь бўйидаги Олимпия шаҳарчасидан жой ажратилди. Бу ерда турли жисмоний машқлар ўтказиш ҳамда машғулотлардан кейин тикланиш учун барча шароитлар мухайё қилинган.

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги терма жамоамиз мураббийлар штаби махсус машғулотлар жадвалини ишлаб чиқишган ва ушбу режага кўра бугун футболчи қизларимиз Нанкин шаҳридаги дастлабки машғулотни ўтказишади.

Осиё чемпионати доирасидаги гуруҳдаги дастлабки баҳс 15 октябр якшанба куни Хитой терма жамоасига қарши ўтказилади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 09:32, 13.10.2017.
Ўқилди: 3810 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик