“Челси” ҳужумчиси Эден Азар “Олтин тўп” учун имкониятларига баҳо берди.
“Бу сафар “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун ҳеч қандай имкониятга эга эмасман. Чунки мендан кучли футболчилар кўп. Шундай бўлса-да, 30 та даъвогар сафидан жой олганимдан хурсандман. Даъвогарлар орасида менга ҳар доим ёрдам бериб келган жамоадошларим бор. Мен бундан хурсандман. “Олтин тўп”ни ким олишини билмайман. Аммо бир нарса аниқ — бу соврин менинг мақсадим эмас”, деди Азар.