Португалиянинг «Спортинг» клуби ўз сафига янги футболчини қўшиб олган, бу эса яхшигина шов-шувга сабаб бўлганди. Чунки Мартунис исмли ёш йигитча, гарчи тажрибали ҳисобланмаса-да, ўзига хос тарихга эга эди. Айнан унинг футболга кириб келишигача бўлган жараёнлар, бошидан ўтказганлари бутун дунё ОАВнинг эътиборини жалб қилганди. Шу боисдан ҳам бу футболчининг «Спортинг»га ўтиши кўпчиликни бефарқ қолдирмади. Биз эса Мартуниснинг айнан болаликдаги аянчли ўтмишига тўхталиб ўтмоқчимиз.
ЭНГ ОҒИР ЖУДОЛИК
7 ёшли Мартунис онаси ва икки опаси билан машинада кетаётганди. Кутилмаганда машина қаттиқ силкинди ва айланиб кетди. Маълум вақтдан сўнг эса у сувга ғарқ бўлиб ётарди. Бу автофалокатдан фақат Мартунис омон қолди, холос. Аниқроғи, у сув юзасида қалқиб турган мактаб стули парчаларига илашиб қолганди. Унинг онаси ва опалари эса ҳалок бўлишди. Сувнинг шиддатли оқими болакайни Индонезиянинг Суматра шаҳридаги шаҳарчалардан бирига элтиб ташлади. Мазкур воқеа 2004 йилнинг 26 декабрида содир бўлган, афтоҳалокатга эса зилзила сабаб бўлганди. Индонезиядаги бу зилзиланинг кучи 9, 3 магнитудага тенг бўлиб, унинг натижасида 230 минг нафар одам ҳалок бўлганди.
ДЕНГИЗ БАҒРИДАГИ УЧ ҲАФТА
Мартунис Банда-Ачех шаҳарчасига келгунча, денгизда уч ҳафталик сарсонгарчиликка дучор бўлди. Тўлқин уни очиқ денгизга улоқтириб ташлаганди. Унинг ихтиёрида стул, матрас, ёғоч хода, кресло қолдиғи ва