“Барселона” яна бир бразилиялик футболчига қизиқиб қолди. У “Фламенго” футболчиси Линкольндир.
17 ёшли ҳужумчи айни дамда Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. “Фламенго” жамоаси эса иқтидорли ҳужумчини 30 млн евродан камига сотмоқчи эмас.