Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқ идораларидан қарзи борлигини тан олмаяпти.
Бундан бир неча ойлар муқаддам португалиялик футболчининг бўйнига 14,7 миллион евролик солиқлардан қарзни илиб қўйишганди.
Шундан кейин у "Реал"дан кетиш тараддудига тушиб қолганди. Аммо воқеалар ривожи бошқача кўриниш олиб, 32 ёшли футболчи жамоада қолди.