“Арсенал” машғулоти чоғида қизиқ воқеа содир бўлди.
Машғулотлардан олдин бош мураббий Арсен Венгер одатга кўра футболчилар билан сўрашиб чиқди. Аммо навбат Алексис Санчесга келганда у мураббий билан кўришишни истамади. Венгернинг Санчес томон узатилган қўллари жавобсиз қолди.
“Арсенал” бугун Европа лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Црвена Звезда” қарши ўйин ўтказади.