Бугун Ўзбекистон Биринчилигида 33-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси ўз майдонида “Насаф-2” билан куч синашди. Ўйинда тажрибали мезбонлар рақиблари дарвозасига учта гол киритди.
Ушбу ғалаба туфайли "Цементчи" жамоасининг очколари сони 76 тага етди ва кейинги мавсумда Олий Лигада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Боз устига, "Андижон" Тошкентда "Локомотив БФК" билан дурангга имзо чекди. "Истиқлол" сафарда "Хотира-79" устидан ғалаба қозониши натижасида Усмон Тошев жамоаси 3-ўринга тушиб кетди ҳамда Олий лига йўлланмасидан қуруқ қолиш хавфи остида қолди.
Биринчи лига
"Цементчи" – "Насаф-2" 3:0.
Голлар: Элёр Мамасолиев (24), Даврон Маматов (30), Маъруф Зокиржонов (45)
"Цементчи": 1. Фаррух Турдалиев, 3. Оқилбек Махмудов, 6. Отабек Ахмаджонов, 9. Даврон Исоқов, 10. Абдул Азиз Юсупов, 14. Маъруф Зокиржонов, 15. Шаҳзод Абдурахимов, 17. Суннатилла Эрматов, 21. Элер Мамасолиев, 23. Ойбек Нурбоев, 27. Даврон Маматов.
Амалга оширилмаган пенальти: Абдул Азиз Юсупов.