Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Олий Лига. «Қўқон-1912» «Навбаҳор»ни ўз майдонида мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" Матбуот хизмати

“Водий дербиси” номини олган ушбу ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Бу икки жамоа жорий мавсумда ўз мухлисларни хурсанд этган ҳолда мавсумни яхши ўтказишмоқда.

Мухлис ва мутахассислар мазкур баҳсни шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиши олдиндан тахмин қилишганди.

Ўйин ушбу башоратларни тўла тукис оқлади.  Бугунги баҳс олдидан жамоамиз жиддий йўқотишларга дуч келди. Хусусан, “дерби”ни етакчи ҳужумчиларимиз Носир Отақўзиев ва Филип Райевацлар жароҳат сабаб ўтказиб юборадиган бўлишди.

Шунингдек, Азиз Ашуров ва Жалил Кимсановлар мазкур баҳсда қайдномага киритилмади.

Ўйинни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Дастлабки ҳужумимиз хавфли кўриниш олди. 5-дақиқада рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтирдик. Сўнгги паллада меҳмонлар хавфни бартараф этишди.

21-дақиқада футболчиларимиз ажойиб ҳужум ташкил этишди. Сўнгги паллада Жамшид Ҳасановнинг чалқанча усулда берган зарбаси “ўхшамай” қолди. 23-дақиқада яна бир ҳужумимиз рақибларни саросимага солиб қўйди. Бу сафар Андрей Сидоров жарима майдони ичига оширилган тўпга етиб кела олмади. 26-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг зарбаси дарвозабон тўпни катта қийинчилик билан қайтариб қолди.

28-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Мурод Холмуҳаммедов оширган тўпни вакилларимиз рақиб дарвозасига йўллашди. Меҳмонлар посбони ўз ўрнида. 32-дақиқада Дарко Гожковичнинг хатосидан кейин ҳисоб очилиши мумкин эди.

Никита Рибкиннинг ажойиб ҳаракатлари рақибларга гол уриш имкониятни бермади. 40-дақиқа ўтаётган  пайтда Ойбек Қиличев рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолгани туфайли бош ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи таймни ҳам футболчиларимиз фаоллик билан бошлашди. 59-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни яртишди. Охирги паллада рақиб ҳимоячиси тўпни баратаф этди. Иккинчи бўлимдаги энг хавфли вазият 65-дақиқада юзага келди.  Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбаси шундоққина дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

73-дақиқада ҳимоячиларимиз хатосидан кейин “Навбаҳор” футболчилар яхши имкониятга эга бўлишди. Турғунбоев тўпга ета олмади.  75-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишди. Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг ажойиб рейдидан кейин Дарко Гожкович рақиб дарвозасини ишғол этди.

87-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг рейдидан кейин Жавоҳир Сидиқов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу вазиятда Суҳроб Бердиевнинг ҳатти-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Шу тариқа таркибдаги йўқотишларга қарамай, футболчиларимиз шиддатли ва кескин куршалар остида ўтган “водий дербиси”да муҳим ғалабани қўлга киритди.

Олий лига, 25-тур.

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).

Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

ПФЛ вакили: А. Фролов.

Голлар: Дарко Гожкович – 75, Жавоҳир Сидиқов – 87.

“Қўқон-1912”:  13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов (4. Баҳодир Акрамов-90), 11. Андрей Сидоров (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-56), 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов (97. Ойбек Рустамов-89), 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 27. Достон Мелиқўзиев.

“Навбаҳор”: 23. Дилшод Ҳамроев, 5. Ғиёс Комилов, 6. Остон Ўрунов (84. Неманья Йованович-82), 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 22. Рузимбой Аҳмедов (70. Аббос Махсталиев-72), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 77. Азиз Турғунбоев (17. Илҳом Бойдадаев-79).

Захира: 30. Асилбек Амонов, 4. Аббос Отахонов, 18. Дониёр Усмонов, 24. Сардор Азимов.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 17:08, 21.10.2017.
Ўқилди: 2148 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.