Кириш Регистрация

Олий лига. «Бухоро» - «Пахтакор» ўйини ҳакамларига паст баҳо қўйилди

Баҳо:
+ | -

Мухлислар Олий лиганинг 25-тури доирасида "Бухоро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида қизиқарли ўйин гувоҳига айланишди. Ҳакамларнинг баъзи баҳсли қарорлари ўйиннинг боришини таъсир кўрсатди, учрашувнинг шиддатига соя солгандек бўлди.

Ҳакамлар назоратчиси Радик Серазетдинов ҳакамларнинг ишини паст балл билан баҳолади. Жумладан, ФИФА рефериси Шерзод Қосимовга 7,0 балл қўйилди. Лайнсменлардан бири — Тимур Галеев 6,0, иккинчиси Акбар Пўлатов 7,5 баллга муносиб кўрилди.

Маълумотларга қараганда, Пўлатов "Бухоро" дарвозасига пенальти белгилашда ҳакамга нотўғри маълумот берган, Галеев эса "Пахтакор"нинг тоза голини офсайд сифатида баҳолаб, нотўғри қарор чиқарган.

“Бухоро” (Бухоро) – “Пахтакор” (Тошкент) 0:2.  18138 томошабин.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент) - 7,0, Т. Галеев (Тошкент) - 6,0, А. Пўлатов (Тошкент) - 7,5, И. Ибрагимов (Нукус) - 8.
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:53, 21.10.2017.
Ўқилди: 8513 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик