Италиянинг "Милан" жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла клубнинг натижалари ҳақида тўхталди.
"Футболчиларнинг эркаклардек, ортиқча босимларсиз ўйинларда қатнашишини истайман. Бу жиҳатлар эса айни дамда бизга етишмаяпти.
Ҳақиқат, жамоа ҳозирда очко томондан олиб қарасак, ортда қоляпмиз. Бироқ бизда дарвозаларга зарба бериш борасида статисткамиз рекорд даражага етди. Бироқ кейинги ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак.
"Женоа" – жуда оғир рақиб. Улар рақибига ўйнашга қўйиб беради, қандай ғалаба қозонишни ҳам билади.
Мен ҳаяжондаман. Бўлажак ўйинларда бор кучимни ишлатаман.
Ҳа, мен бир неча касбий хатоларга йўл қўйдим. Кейинги қадамни ташлаш учун паролни топиш керак", - дейди Монтелла.