“Қизил иблислар” раҳбарияти “Бенфика” ҳимоячиси Алекс Гримальдони сотиб олиш ҳаракатини бошлади.
Маълумотларга қараганда, мазкур харидни айнан Жозе Моуриньохоҳлаган. “Бенфика” қарши ўйинда чап қанот ҳимоячисининг “МЮ”га қарши ўйини Жозега жуда ёққан. Мураббий бу ёш футболчи орқали “Манчестер Юнайтед”нинг чап қанотдаги муаммоларини ҳал қилмоқчи. У 22 ёшли футболчига асосий таркибдан жой ваъда қилмоқда.
Гримальдо“Барселона” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.