Миср чемпионати иккинчи дивизионида ўйновчи футболчи билан фожиавий воқеа содир бўлди. Яъни “Эль-Канах” футболчиси Ибраим Конша террорчилар томонидан ўлдирилди.
28 ёшли футболчи ҳарбий хизматни ўтаётганди. Кутилмаганда террорчилар ҳужум уюштирди ва футболчи билан бирга 9 та ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.