Туриннинг “Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Сами Хедира Италия “А” сериясининг 9-турида “Удинезе”га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бундай қийин ўйинда ғалаба қозонганимиз хурсанд қилди. Сўнгги икки ўйиндан кейин яна ғалабалар йўлига тушиб олиш жуда мухим эди. Биз шу баҳсларда 5 очко йўқотдик. Фаолиятимдаги илк хет-трик хурсанд қилмаслиги керак. Бироқ якуний натижадан мамнунман”, - дейди Хедира.