Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси ярим ҳимоячиси Яя Туре фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. Daily Express нашри хабарига кўра, футболчининг кейинги клуби "Нью-Йорк Сити" бўлиши мумкин.
34 ёшли футболчи ушбу мавсумда АПЛда 2 бора майдонга тушди. У Нью Йорк жамоасида фаолиятини якунлаётган Андреа Пирлонинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
"Нью-Йорк Сити" жамоаси бош мураббийи Патрик Виейра. Улар биргаликда Манчестер жамоаси учун ўйнашган.