Франция чемпионатининг ўтган ойдаги энг яхшилари аниқланди.
Мамлакат футбол федерацияси хабарига кўра, сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб "Марсель" дарвозабони Стив Манданда эътироф этилди. У 47 фоиз овоз тўплашга эришди. Иккинчи поғона эса ПСЖ ҳужумчиси Неймарга насиб этди. Бразилиялик футболчига 37 овоз берилди.
Кучли учликни "Бордо" аъзоси Мальком 16 фоиз овоз билан якунлади.